Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманга авиазарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. БМТ ушбу ҳужумни қоралади
Фото: Reuters
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий авиациясининг Яманга берган авиазарбаларини қоралади. БМТнинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган. Бош котиб девонхонасида айтилишича, Гутерриш “ҳалок бўлганлар оилалари ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирган” ва бу воқеаларнинг тез ва самарали тергов қилинишига чақирган.
“Бош котиб Таизда никоҳ тўйи ва автомобиллардаги одамларга берилган авиазарбаларни қатъиян қоралайди. Олинаётган маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида камида 50 киши, жумладан болалар ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланган”, деб айтилган хабарда.
Гутерриш Ямандаги ихтилофнинг барча томонларига халқаро гуманитар ҳуқуқ тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси объектларини ҳимоялаш мажбуриятини қўйишини эслатиб ўтди.
Берилган зарбалардан бири никоҳ тўйи ўтаётган уйга тўғри келган. Бунинг оқибатида тўйда иштирок этаётган кўплаб одамлар, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
23 апрелда амалга оширилган бу зарбалардан аввалроқ яманлик исёнчи ҳусийлар Саудия Арабистони томон 2 та ракета отган. Al Arabiya телеканалининг маълум қилишича, ракеталардан бири уриб туширилган, бошқаси кимсасиз ҳудудга тушган.
Мавзуга оид
10:09
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
17:57 / 20.02.2026
Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёратини вақтинча тўхтатади
10:35 / 20.02.2026