Жаҳон | 07:51 / 08.09.2025
5514
2 дақиқада ўқилади

Россиядан уч мингга яқин мигрантлар депортация қилинди

2025 йилнинг биринчи ярмида Россиядан 2,8 минг нафар миграция қонунчилигини бузган шахслар депортация қилинди, бу рақамлар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўп.

Фото: Михаил Терещенко / ТАСС

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда ноқонуний мигрантлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши кураш чоралари, шунингдек, мигрантларни иш билан таъминловчи иш берувчилар устидан назорат кучайтирилган.

Жумладан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўтказилган режадан ташқари текширувлар сони 14,6 фоизга (6 минг 367 та) ошган бўлиб, натижада 19 минг 839 та ҳуқуқбузарлик содир очилди.

Шунингдек, шу йил биринчи ярим йилликда жами 587,8 минг миграция (+17 фоиз), жумладан, ноқонуний яшаш (+28 фоиз) ва меҳнат бозори орқали бандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (+52 фоиз) аниқланган.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги прописка ва вақтинча прописка беришни сезиларли даражада қисқартирди. Биринчи ярим йилликда берилган рухсатномалар сони 31 фоизга (16,6 мингта), яшаш учун рухсатномалар эса 32 фоизга (80,1 мингта) камайди.

"791 нафар шахсга нисбатан Россия фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди, – дейилади манбада. – Шунингдек, чет элликларни Россияга ишга жойлаштириш тўғрисидаги билдиришномалар сони ҳам кўпайган".

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид