Ўзбекистон | 12:45 / 30.04.2023
9001
1 дақиқада ўқилади

“Ҳар биримиз ўз келажагимиз учун овоз бердик” – Балиқчида бир оиладан 11 киши референдумда қатнашди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги референдум участкаларида ҳам овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Референдумга кўпчилик оилавий ташриф буюряпти. Жумладан, референдум участкаларидан бирида Ибрагимовлар оиласи овоз беришга 11 киши бўлиб борган.

292-референдум участкаси Балиқчининг Сирмоқ маҳалласидаги Тиббиёт коллежида жойлашган. Маскан соат 8:00дан фуқаролар билан гавжум бўлди. Маҳалладагиоилалар, синфдошлар, бир кўчада яшовчилар тўпланиб, биргаликда сиёсий тадбирга бормоқда.

Маҳаллада яшовчи Ибрагимовлар оиласи 11 киши бўлиб овоз бергани боришди. 

Бугунги референдумга 4 нафар ака-ука, 4 нафар келин ҳамда набиралар билан ҳар бир киши ўзи учун овоз бергани келдик. Мана, овоз бериб, сиёсий тадбирга қатнашиб чиқдик”, — дейди оила вакили Ифтихор Ибрагимов.

292-референдум участкаси раиси Комила Мамадиеванинг маълум қилишича, фуқароларнинг кайфияти жуда юқори, улар овоз беришга оиласи билан, кўча-кўча бўлиб ташриф буюрмоқда. 

Вилоятдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Мавзуга оид