Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Юнусобод тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ИИБга подполковник Элбек Хайруллаев бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «На посту» газетаси хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни Ўзбекистон Президенти шаҳар айланиш вақтида Юнусобод туманига ҳам ташриф буюрганди. Президент кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган. Шундан сўнг - 25 март куни тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилган.
Шунингдек Юнусобод тумани раҳбарияти фаолияти кескин танқид қилинган. Айнан шу сабабдан нафақат туман ҳокими, балки, Солиқ бошқармаси, прокуратура ва ИИБ раҳбарлари ҳам ишдан олинганди.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41 / 05.12.2025
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025