Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таътилни узайтириш ваколати ҳокимларга берилди
14 та ҳудуд раҳбарлари боғчалар, мактаблар, профессионал таълим муассасалари ва олийгоҳлардаги таътилни узайтириш ё узайтирмасликни об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда мустақил ҳал қилади.
Фото: Kun.uz
Мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати ҳокимларга берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига бу масалада об-ҳаво шароитларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қила олади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳокимларнинг бундай ваколатга эгалиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнида кўзда тутилган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасида тегишли ваколатлар берилган.
Бироқ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Kun.uz'га маълум қилишича, бу асос бўла олмайди. 27-моддада маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим ташкилотлари учун ўқув таътилларини белгилаш ёки уларни бекор қилиб, ўқув жараёнларини бошлаш ваколати берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни Ўзбекистонда кутилаётган аномал совуқ об-ҳаво муносабати билан барча таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилиб, дарслар 18 январдан бошланиши расман эълон қилинган эди. Лекин, 10 январга келиб, қатор ҳудудлардаги таълим муассасаларида дарслар 11 январдан бошланиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
19:25 / 24.02.2026