Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон минтақадаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича янги даврни бошлади
Фото: Sputnik
Ўзбекистон транс-чегаравий фойдаланишда бўлган Марказий Осиё сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун музокараларнинг янги босқичини бошлаб берди. Jamestown Foundation эълон қилган таҳлилга кўра, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириш билан бирга, мавжуд сув ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича турли ечимларни таклиф этмоқда.
Унга кўра, Тошкент ва Бишкек ўртасида эришилган «Қамбар-Ота 1» гидроэлектростанциясини қуриш ва ундан биргаликда фойдаланиш шартномаси ҳал этилмай қолаётган минтақавий зиддиятларни юмшатмоқда. Таъкидлаш жоизки, Норин дарёси сув ресурсидан фойдаланган ҳолда «Қамбар-Ота 1» ГEСда 1960 мегаваттгача электр энергиясини ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади.
Тадқиқот марказининг фикрича, Ўзбекистон рационал қарор қабул қилиб, тугалланмай қолган лойиҳани қайтадан ишга туширишга муваффақ бўлди. Бундан аввал, расмий Тошкент иншоот қурилишига Орол денгизидаги вазият туфайли розилик бермай келган бўлса, эндиликда бу лойиҳадан икки мамлакат ҳам бирдек фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлиги масалаларига бағишланган БМТ шафелигида Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган халқаро конференцияда ҳам сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:08 / 14.01.2026
Соловёв Ўзбекистонда номақбул шахс деб эътироф этилиши керак — Бобур Бекмуродов
11:48 / 12.01.2026
Россиялик пропагандачи Соловёв Марказий Осиёда ҳам «СВО» бошлаш кераклиги ҳақида гапирди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
10:53 / 25.12.2025