Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик университетга ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади
2023/2024 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади.
Булар: 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи; 2-бўлимда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – тарих ва чет тили фанлари.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, ТДЮУга ўқишга киришда тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет кенгашида кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Билдирилишича, мазкур таклифнинг жорий этилиши қуйидаги қатор натижаларга хизмат қилади:
- мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конституция ва қонунларни пухта ўрганишга;
- мактабларда сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;
- ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади;
ТДЮУга дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилади.
Бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу дарсликлар асосида тузилади.
Мавзуга оид
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
09:41 / 24.07.2025
Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади
12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
10:51 / 21.07.2025