Жамият | 14:59 / 04.05.2017
32932
1 дақиқада ўқилади

«Кунг-фу панда»ни яратган рассом икки йилга қамаладиган бўлди

Фото: Dream Works

Машҳур мультфильм қаҳрамони «Кунг-фу панда» образини яратган рассом Жейми Гордон жазога тортилди.

Рассом 2011 йилда Dream Works Animation компаниясини унинг муаллифлик ҳуқуқларини бузганликда айблаб, судга берганди. Гордон компанияни мультфильмларида унинг чизмаларидан фойдаланганликда айблайди.

Dream Works бу борада текширув олиб борди ва Гордон баъзи чизмаларида машҳур «Қирол шер» мультфильмидаги чизмалардан фойдаланганини аниқлади.

Оқибатда суд Жейми Гордонни товламачиликда айблаб, икки йилга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари Гордон Dream Works компаниясига 3 миллион доллар тўлайди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид