Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Скрипаль иши доирасида БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиради
© AP Photo/Mary Altaffer
Буюк Британия ГРУнинг собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ воқеа юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари шошилинч йиғилишини чақиради. Бу ҳақда Бирлашган қиролликнинг Ташқи ишлар вазирлиги твиттерида маълум қилинган.
«Буюк Британия БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиради, кенгаш аъзолари Солсберида асаб тизимини фалаж қилувчи кимёвий модда билан ҳужум уюштирилгани ҳақида хабардор қилинади», дейилган вазирлик хабарномасида.
12 март куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россияни Скрипаль ва унинг ҳаётига уюштирилган суиқасдда айблаб чиққанди. У бу ҳодисани «Бошқа давлат кучлари Буюк Британия ҳудудида ноқонуний равишда қўлланиши» деб баҳолаганди. Унинг маълумотига кўра, Скрипаль Россияда ишлаб чиқарилган «Новичок» номли модда билан заҳарланган. Вазир Россияга бу борада изоҳ бериш учун бир кун муҳлат берганди.
Россия томони айбловларни рад этди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва бу суиқасдга алоқадор эмаслигини маълум қилди. У шунингдек, Россия Буюк Британиядан Солсберидаги воқеа юзасидан сўров олмаганини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:15 / 12.01.2026
Буюк Британия Украина учун янги баллистик ракета ишлаб чиқади
16:04 / 12.01.2026
Лондон Киев учун Nightfall баллистик ракетасини ишлаб чиқади
12:07 / 12.01.2026
Ўзбекистонда инклюзив таълим бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши мумкин
00:14 / 11.01.2026