Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харидоргир авторақамлар 6 ой давомида сотилмаса, аукционга арзонроқ нархларда чиқарилади
Исталган ҳарф ва рақамлар комбинацияси асосидаги "чиройли" авторақамларнинг бошланғич нархлари белгиланди.
Ҳукумат қарори билан, жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир давлат рақами белгиларини беришда аукцион ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:
- 1- ва 2-тоифадаги харидоргир давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2- ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;
- 4–6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.
Харидоргир (оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган) рақамлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Бундан ташқари, эндиликда жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларига асосан исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган 1–3-тоифадаги харидоргир автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари ҳам аукционга қўйилиши мумкин.
Бунда ушбу давлат рақами белгилари қуйидаги бошланғич нархларда аукционга чиқарилади:

Мавзуга оид
00:10 / 05.10.2025
“Олтин” авторақамлар даври ва АЭС биқинидаги “сифатли ҳаёт” ваъдаси — ҳафта дайжести
20:31 / 08.09.2025
Чиройли авторақамларни аукцион орқали сотиш амалиёти бекор қилинади
12:46 / 31.07.2025
Олти ойда аукционда сотилган энг қиммат авторақам баҳоси маълум бўлди
09:15 / 15.06.2025