Ўзбекистон | 07:35 / 24.07.2019
11144
3 дақиқада ўқилади

Буғ ва сув иситиш қозонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари тасдиқланади

Фото: viesservice.ru

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги мажлис қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, таълим сифатини оширишга қаратилган Йўл харитаси”нинг 9-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасининг мақсади:

Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ босими 0.07 МПа.дан юқори бўлган ва ишлаш ҳарорати 115 даража Цельсийдан юқори бўлган буғ ва сув иситиш қозонлари хамда ҳарорати 0.07 МПа.дан кам бўлган ва сувнинг ҳарорати 115 даражадан кам бўлган буғ ва сув иситиш қозонларидан хавфсиз фойдаланиш талабларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган босими 0.07 МПа дан юқори бўлган ва ишлаш ҳарорати 115 даража Цельсийдан юқори бўлган буғ ва сув иситиш қозонлари хамда босими 0.07 МПа дан кам бўлган ва сувнинг ҳарорати 115 даража Цельсийдан кам бўлган буғ ва сув иситиш қозонларининг ёқилғи сарфи (кўмир, табиий газ, суюқ ёқилғи) меъёрини таъминлаш;

босими 0.07 МПа дан юқори бўлган ва ишлаш ҳарорати 115 даражадан юқори бўлган буғ ва сув иситиш қозонлари хамда босими 0.07 МПа дан кам бўлган ва сувнинг ҳарорати 115 даражадан кам бўлган буғ ва сув иситиш қозонлар мансабдор ва ишчи ходимларининг ҳаёти ва соғлигини сақлаш.

Қарор лойиҳасида икки қоида, яъни, “Буғ ва сув иситиш қозонларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари” ва “0,07 МПа босимгача бўлган буғ қозонлари ва сувнинг ҳарорати 115 даражагача бўлган сув иситиш қозонларни тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари” тасдиқлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган барча буғ ва сув иситиш қозонлари ўрнатилган қозонхоналарда хизмат қилувчи ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга, авария ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва ёқилғи миқдорини меъёрида ишлатишга қўйилган талабларга қаратилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров