Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Буюк Британия мутахассислари коронавирусга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди
Икки давлат мутахассислари коронавирусга қарши курашиш борасида қўлланилаётган чоралар, ташхис қўйиш ва касалларни даволаш бўйича тиббиёт муассасаларининг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот алмашишди
2020 йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббиёт ходимлари ўртасида видеоконференция ташкил этилиб, унда янги коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва даволаш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.
ТИВ хабарига кўра, тадбирда Буюк Британия томонидан Люшам Лондон университети касалхонасининг Анестезиология ва реаниматолигия департаменти директори доктор Вақас Холид, шифокорлар Ричард Фриз ва Фазлиддин Муродов, Ўзбекистон томонидан эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, мамлакатнинг барча ҳудудларидан анестезиология ва реаниматология вакиллари иштирок этди.
Видеоконференция чоғида икки давлат мутахассислари коронавирусга қарши курашиш борасида қўлланилаётган чоралар, ташхис қўйиш ва касалларни даволаш бўйича тиббиёт муассасаларининг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот алмашишди. Реанимация бўлинмаларида оғир аҳволда ётган беморларни даволашнинг янгича услубига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонларнинг эътироф этишича, мазкур мулоқот фойдали бўлди ва янги коронавирус, уни даволаш усуллари тўғрисидаги билимларни бойитиш имконини берди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:53 / 24.12.2025
Грета Тунберг Лондонда Фаластинга бағишланган акцияда қўлга олинди
18:13 / 19.12.2025
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
22:28 / 17.12.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан олган даромадини Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришни талаб қилди
12:08 / 17.12.2025