Ўзбекистон | 16:14 / 01.08.2018
23697
2 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Ортиқхўжаев турк сармоядорларига: «Ўзбекистонга бугун киришингиз керак!»

Тошкент шаҳар хокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳозирда амалий ташриф билан Туркия Республикасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация беш жойда учрашув ўтказди. Учрашувларда инвестициялар киритиш борасида, ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар ҳақида фикр юритилган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

“Мен бу ерга “Ўзбекистон эшиклари сиз учун очиқ, келинглар”, дегани келдим. Ўзбекистон ишбилармонлар учун йўл ишлари, коммуникациялар, уй-жой қурилиши, соғлиқни сақлаш соҳаларига сармоя киритиш, фабрикалар очиш, турли сармоя киритиш, кўп ишлар қилиш учун имкониятга эга мамлакат, очиқ бозор.

Туркия президенти Эрдўғанни Тошкентга келганида аэропортда мен кутиб олдим. Бизнес-форум бўлиб ўтди. Эрдўған билан бирга борган 200 ишбилармондан 15таси бугун иш бошлаб улгурди. Меҳмонхоналар, шифохоналар, уй-жойлар, ишлаб чиқариш корхоналари қураётганлар бор. Алоқаларимиз тезлашди, бундан ҳам тез ривожланишини мақсад қиляпмиз.

Турк шерикларимиз билан ҳар йўлда ҳамкорликка тайёрмиз. “Аларко”, “Йилдирим”, “Айханлар” каби холдинглар раҳбарлари билан учрашдик. “Ихлас холдинг” билан кўришяпмиз. Барчаларини Ўзбекистонга таклиф этяпмиз. Келишсин, кўришсин, ўзлари танлашсин қайси соҳага сармоя киритиш маъқул эканини. 

Турк тадбиркорларга айтмоқчиман: Ўзбекистонга бугун киришингиз керак! Бугун сизлар кирмасангиз, кореяликлар киряпти. Сизнинг ўрнингизни кореяликлар оляпти. Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи бўлсангиз - ё бугун, ё ҳеч қачон! Албатта, бизнесда ҳар кимга жой бор, лекин ишбилармонлар менинг нима демоқчи эканимни тушунишди, деб ўйлайман. Менинг ҳоким сифатида эшигим ҳам турклар учун ҳар доим очиқ!” - дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид