Ўзбекистон | 19:46 / 16.08.2020
124610
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олади?

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллик байрамига саноқли кунлар қолди. Бу йил байрам муносабати билан кетма-кет 3 кунлик дам олиш куни белгиланган.

Фото: Flickr

Президентнинг 2019 йил охиридаги тегишли фармонига асосан, ҳам 5, ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун 2020 йил 30-31 август ва 1 сентябрь дам олиш кунлари этиб белгиланган.

  • 30 август (якшанба) – тақвим бўйича дам олиш куни
  • 31 август (душанба) – 5 кун ишлайдиганлар учун 29 август (шанба)дан кўчирилган, 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни этиб деб белгиланган дам олиш куни
  • 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни

29 август (шанба) куни 5 кун ишлайдиганлар учун ҳам, 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид