Ўзбекистон | 09:59 / 02.08.2024
3424
3 дақиқада ўқилади
Реклама

IT-университет танлашда адашмаслик ва сифатли таълим олиш йўли

Фото: International Digital University

Энди грантлар ажратадиган, ишга жойлашишга ёрдам берадиган, дунёнинг энг ривожланган давлатлари тан олувчи диплом берадиган ва инглиз тилида таълим берадиган университетда таҳсил олиш мумкин.

Ота-оналар ва абитуриентлар олий таълим муассасаларини танлашда сифатли таълимга эътибор қаратадилар, чунки бу битирувчиларга тезроқ ишга жойлашиш ва муваффақиятли карьера қуришга ёрдам беради. Аммо барча олий таълим муассасалари ҳам бундай ишончни оқлай олмайди. Университетни танлашда дастурларининг актуаллигини, грантлар ва стипендиялар мавжудлигини ҳамда битирувчиларнинг меҳнат бозорида талабга эга бўлишини ҳисобга олиш жуда муҳим. International Digital University (IDU) ана шундай муҳим мезонларга жавоб берадиган ўқув муассасаси ҳисобланади.

Ўқув дастурларининг долзарблиги

IT-технологиялар тез суръатларда ривожланаётган бир пайтда ОТМлар бу ўзгаришларга мослашишлари талаб этилади. Бироқ талабалар эскирган таълим дастурларидан норози бўлишлари хам кўп кузатилади. Етарлича мослашувчан бўлмаган таълим тизими талабаларнинг қизиқишини йўқотиб, уларни кам тарқалган дастурлаш тилларини ўрганишга мажбур қилади. Натижада, битирувчилар бозорда талаб юқори бўлган замонавий билимларга эга бўла олмасликлари мумкин.

International Digital University ўқув дастури Британия стандартларига асосланган. 2024 йилда IDU Wolverhampton Университети (Буюк Британия) билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

Таълим тўловидаги ёрдам

IT-диплом — талабгир касб ва муносиб меҳнат ҳақи калитидир. Лекин, кўпинча бу соҳада таълим олиш катта харажатларни талаб қилади. Кўп оилалар учун обрўли ОТМда контракт тўлови жиддий молиявий юк бўлиб, бу иқтидорли, лекин камроқ молиявий имкониятларга эга талабаларнинг таълим олишини чеклайди.

Бироқ ҳатто контракт суммаси катта кўринса-да, университетнинг ўзидан қўллаб-қувватлаш дастурларини – стипендиялар, грантлар, мослашувчан тўлов шартларини кўриб чиқса арзийди.

Хорижда эътироф этилган Британия дипломи

IT-касбларнинг афзаллиги кучли мутахассислар олдида очилувчи катта имкониятларда акс этади. Рекрутерлар (иш берувчилар) университетни тамомлаган IT мутахассисларни ҳам масофадан, ҳам хорижий офисларда ишлаш учун даъвогар сифатида кўриб чиқадилар. Бундан ташқари иш берувчилар бошқа давлатга кўчиб ўтишда, визаларни расмийлаштиришда, меҳнат фаолиятига рухсат олишда ёрдам беради. Битирувчиларда Буюк Британия, АҚШ, Европа, Японияда ишлаш имкониятлари очилади – қизиқарли вазифаларни ҳал қилиш, карьера қуриш ва бу соҳада эътирофга эришиш шулар сирасидан.

Битирувчиларга икки томонлама (IDU ва Wolverhаmpton университети) диплом берилади, шунингдек хорижда ишга жойлашишда яқиндан ёрдам кўрсатилади.    

Ихтисосликлар ва университет грантларини олиш шартлари ҳақида idu.uz сайтида батафсил маълумот олишингиз мумкин!

Контактлар:

Телефон: +998 55 520 50 80

Instagram: https://www.instagram.com/idu.uz

Facebook: https://www.facebook.com/iduuni.uz/       

Telegram: https://t.me/idu_uz

Реклама

Мавзуга оид