Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корхоналарда атроф-муҳитнинг ифлосланиш манбалари мониторинги ўрнатилади
Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси ҳолатини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- 2021–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит мониторинги дастурини тасдиқлаш;
- корхоналарда атроф-муҳитнинг ифлосланиш манбалари мониторинги ва давлат экологик назоратини ўрнатиш;
- атроф-муҳит мониторинги тизимининг ишлаш сифатини ошириш;
- атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси ҳолатини мунтазам баҳолаш ва прогноз қилишни таъминлаш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 1 апрель, масъуллар - Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик ва идоралар .
Мавзуга оид
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024