Ўзбекистон | 14:37 / 13.04.2018
15128
2 дақиқада ўқилади

Гулистонда янги болалар боғчаси иш бошлади

Ўзбекистон республикаси президенти томонидан «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Хусусан, Сирдарё вилоятида ҳам бу борада сезиларли ишлар амалга оширилиб, 105та лойиҳа манзилли рўйхати шакллантирилган. Гулистон шаҳар Истиқлол маҳалласида қуриб фойдаланишга топширилган 1-сонли “Севинч” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ана шу лойиҳалар жумласига киради. Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси 130 ўринга мўлжалланган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур мактабгача таълим муассасасининг 6та гуруҳида инглиз, рус ва корейс тилларида машғулотлар олиб борилади. 

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Болалар боғчасида қисқа муддатли гуруҳлардан тортиб 24 соатлик гуруҳларгача бўлган 3 сменали фаолият йўлга қўйилган. Ота-оналар бадал тўлови миқдори эса 300 000 сўмдан 1 200 000 сўмгача бўлган маблағни ташкил этмоқда.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида Гулистон шаҳридаги 1-сонли “Севинч” нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлиши кутилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид