Спорт | 14:20 / 05.09.2018
11212
2 дақиқада ўқилади

Adidas Ўзбекистон терма жамоасига Осиё чемпионати учун янги дизайндаги либосларни тайёрлаб беради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Adidas компанияси ўртасида тузилган 2 йиллик келишувга биноан, миллий терма жамоага 2019 йилги Осиё чемпионати учун янги дизайндаги либослар тайёрлаб берилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Kun.uz»га маълум қилди.

«Ҳозирги либослар вақтинчаликка. Тайёрини олдик. Келишув бўйича Adidas янги дизайндаги либосларни тайёрлаб беради», деган Аҳмаджонов.

Маълумот учун, Ўзбекистон футбол терма жамоалари шу вақтга қадар Jomа компанияси либосларида тўп суриб келарди.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси Германиянинг Adidas компанияси билан 2 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар берилиб, терма жамоа футболчилари учун янги дизайндаги либослар намойиш қилинганди.

ЎФА Nike ва Adidas компанияларидан иккинчисини танлаган.

Adidas либослари Германия технологиялари асосида тикилади, оёқ кийимлар эса Италия технологияларида воситасида тайёрланиб, улар ҳам Европа стандартига тўла жавоб беради.

Эртага, 6 сентябрь куни Сурияга қарши ўтказиладиган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси илк марта Adidas либосларида майдонда ҳаракат қилишади.

Маълумот учун, бунга қадар Ўзбекистон терма жамоалари Испаниянинг Joma фирмаси томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушиб келишарди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид