Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Саъдиев «Сотқин» ва Андижон воқеаларининг қанчалик ўзаро боғлиқлиги ҳақида гапирди
Фото: Denis Sinyakov
Кинодаги фаолиятини комедия ва оилавий муносабатлар мавзусидаги фильмлар ишлашдан бошлаган таниқли режиссёр Рустам Саъдиев сўнгги йилларда жиддий мавзулар – терроризм ва экстремизм, наркобизнесга қарши кураш мавзуларига қўл ура бошлади.
Режиссёрнинг «Сотқин» фильми сценарийсидаги воқеалар Андижон воқеалари билан ўхшаш эканлиги кўплаб саволларни юзага келтирганди.
У Kun.uz мухбирининг айнан ушбу масала юзасидан саволига жавоб берди.

«Сотқин» фильмида Андижон воқеалари қандай бўлган бўлса, яққол шундай олиб қўйилган, деб бўлмайди. Худди ўша жараён ривожланаётган давр битта оила ичида кечаётган муносабатлар ва уларнинг нуқтаи назари билан кўрсатилган. Умуман олганда, у фильмда Андижон воқеаларини тўлақонли кўрсатиб бериш нияти бўлмаган.
Андижон воқеалари бутунлигича шундай бўлган ёки фильм Андижон воқеалари ҳақида деб айта олмайман. Кинодаги воқеаларнинг мағзи – бир оиладаги икки хил дунёқараш қарама-қаршилигидир. Бу бўлган воқеа. Оила аъзоларининг исмларини билмайман. Фильм ёзиб берилган кўрсатмаларга кўра ишланган.
Бизда Андижон воқеалари ундай эмас, бундай бўлган деган ният бўлмаган. Андижон воқеаларининг гувоҳи бўлганлар реал воқеаларни фильм билан таққослаб, мазмун ва ифода мутлақо бошқалигини тасдиқлайди», дейди режиссёр.
Рустам Саъдиев билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини Kun.uz’нинг YouTube ва Mover’даги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Мавзуга оид
17:15 / 12.11.2020
«Article»: Турк сериаллари ҳақида сиз билмаган фактлар
18:28 / 21.09.2020
Хорижий кинокомпаниялар Ўзбекистон ҳудудида қилган харажатларнинг бир қисми қайтариб берилади
22:41 / 25.08.2020
«Татаристон киноси кунлари»да «Сумбул» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
01:49 / 26.07.2020