Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея билан ўзаро товар айланмаси ҳажми 3 млрд долларгача етказилади
Фото: KUN.UZ
Корея Республикаси Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкори саналади. Икки томонлама савдо айланмаси ҳажми ошиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонаси ташкил этилган Ўзбекистон-Корея Республикаси бизнес мулоқоти давомида маълум қилди.
“Ҳар икки давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ ўзаро товар айланмаси ҳажмини 3 млрд долларгача оширишни режалаштирганмиз. Преференциал савдо ҳақида шуни айтишим мумкинки, 2017 йилнинг ноябрида Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб бериш борасида шундай савдо масалаларини ўрганиб чиқиш бўйича қарор қабул қилинган. Бу борада тегишли ишчи гуруҳлари ташкил этилмоқда. Умид қиламанки, бугун бу бўйича ҳам музокаралар ўтказилади”, - дея айтиб ўтди Жамшид Хўжаев.
Маълумот учун: мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмаси ҳажми айни дамда 1 млрд доллар атрофида. Бугунги кунда Ўзбекистонда корейс капитали иштирокида 461 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан 386 таси қўшма корхона, 75 та корхона эса 100% корейс капитали ҳисобидан ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадбирда қатнашган Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин яқин келажакда Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:42 / 16.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ президенти беш йилга қамалди
23:02 / 13.01.2026
Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн учун ўлим жазосини сўради
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
21:21 / 26.12.2025