Жамият | 13:30 / 30.05.2020
19374
3 дақиқада ўқилади

Shivaki Sakura: Жазирама иссиқни хонадонингиз ташқарисида қолдиринг

Салқин хонадон. Жазирама иссиқда салқинликдан роҳатланишни ким хоҳламайди? Уйингизда ёз иссиғидан сақланиш учун ёқимли ва шинам муҳит яратинг, ушбу мақола эса буни қандай амалга ошириш ҳақида гапириб беради.

Уйда кам вақт ўтказсангиз ҳам, иссиқдан сақланиш учун кондиционер жуда ҳам зарурдир. Shivaki Sakura кондиционерлари ҳатто 130 В каби паст кучланишда ҳам бемалол ишлай олади, инверторли мотор билан жиҳозланган ва Wi-Fi бошқарув функциясига эга.

Инвертор

Инвертор моторлари – шинамликнинг янги даражаси. Улар электр энергиясини тежамкорлик билан сарфлайди ва кондиционернинг яроқлилик муддатини узайтиради.

On/Off моделлардан фарқли улароқ, инвертор кондиционерлари хонадонни лозим бўлган ҳароратгача совитгандан сўнг ўчмайди, балки тежамкорлик билан ишлаш тизимига ўтади ва ҳаво ҳароратини бир маромда сақлайди.

Ҳаво ионлаштириш

Sakura кондиционерлари ҳавони манфий зарядланган ионларга бойитиш имкониятига эга. Жазирама иссиқда одам организми учун фойдали бўлган ионларнинг миқдори кескин камаяди. Бунинг оқибатида эса бош оғриғи, уйқусираш, иштаҳа йўқолиши каби салбий ҳиссиётлар пайдо бўлиши мумкин. Манфий зарядга эга ионлар билан бойитилган хонада инсон организми тетиклашади, кайфият эса кўтарилади. Бундан ташқари ионлар турли ҳидларни бартараф этади ва ҳавони чангдан тозалайди.

Юқори меҳнат унумдорлиги

Ёзда деярли барча хонадонларда кондиционерлар ёки ўзга совитиш ускуналари тўхтовсиз ишлаши сабабли электр кучланиши сезиларли даражада пасайиши мумкин. Shivaki кондиционери учун бу ҳеч қандай муаммо туғдирмайди, чунки Sakura ҳаттоки 130 В каби паст кучланишда ҳам бемалол ишлаши мумкин. Алоҳида айтиш лозимки, Shivaki кондиционерлари ички блокининг шовқин даражаси 40 Дб (оддий сўзлашув каби), ташқи блокнинг шовқин даражаси эса 52 Дб ни ташкил этади. Бу дегани кондиционер ухлаётганингизда ёки телевизор томоша қилаётганингизда ҳеч ҳам халал бермайди. 

Қулай бошқарув

Shivaki Sakura кондиционерларининг экранларида ўрнатилган ҳарорат ва ишлаш тизимини кўриш мумкин. Wi-Fi бошқаруви ёрдамида Сиз смартфонингиз орқали кондиционерингизни масофадан бошқариш имкониятига эгасиз. Масалан жазирама иссиқда ишдан чиқиб уйга қайтаётганда кондиционерни ишга тушириб, хонадонни совитишингиз мумкин. Масофадан бошқариш учун AC Freedom иловаси ҳамда смартфон ва хонадонингизда интернет уланиши мавжуд бўлса бас.

Shivaki Sakura юқори функционаликка эга ва хонадонингизни самарали совитади. Shivaki билан жазирама иссиқдан сақланинг ва ёзни роҳат билан ўтказинг.

Қўшимча маълумот учун расмий сайтга ташриф буюринг ёки ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +998 78 148-88-88

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид