Ўзбекистон | 09:00 / 08.12.2021
34836
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Умуртқа поғонаси диск чурраси (грижа)дан бир кунда қандай халос бўлиш мумкин?

Фото: «Chinobod Fayz Plyus» хусусий клиникаси

Умуртқа поғонаси диск чурраси (грижа) – бу ҳозирги замонавий ҳаёт тарзини кечираётган инсонларда жуда кўп учрайдиган касалликлардан бири ҳисобланади. Оғир юкларни кўтариш, кам ҳаракат қилиш ва ўтириб ишлаш тарзи кўп ҳолларда диск чурраси пайдо бўлишига сабаб бўлади ва беморлар невропатологларга мурожаат қилади.

  • Кўп ҳолатларда консерватив даволаш услублари яхши самара беради, беморлар белдаги ва оёқлардаги оғриқдан халос бўлади. Беморларда дори дармонлар, физиомуолажалар ва мануал терапия каби даволаш услублари етарли самара бермаса, бундай ҳолатларда жарроҳлик услубларига мурожаат қилинади. Жарроҳлик амалиётлари ҳам беморга жароҳат етказиш даражасига қараб бир неча хил услубларга бўлинади. Булар асосан анъанавий ва беморга кам жароҳат етказиб бажариладиган жарроҳлик услубларидир.

Албатта ҳозирги кунда юқори технологик, беморга кам жароҳат етказиб ўтказилувчи жарроҳлик услублари бутун дунё тиббиётида оммалашиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби, беморни тезроқ меҳнат фаолиятига ҳеч қандай оғриқларсиз қайтариш. Ушбу мақолада сизга Ўзбекистон амалиётида мавжуд бўлган замонавий Эндоскопик жарроҳлик услуби ҳқисқача маълумот берилган ва унинг афзалликлари санаб ўтилган.

Бу услуб ҳар қандай катталикдаги диск чуррасини умуртқа поғонаси бутунлиги ва мустаҳкамлигини бузмаган ҳолатда олиб ташлаш имконини берувчи энг замонавий услуб ҳисобланади. Операция жараёнида бемор териси 8 мм кесилади ва умуртқа поғонаси диск чурраси жойлашган жойга диаметри 6.5 мм бўлган махсус эндоскоп ёрдамида етиб борилади. Эндоскоп орқали 3 мм ли қисқичлар ёрдамида ҳар қандай катталикдаги диск чурраси олиб ташланади. Эндоскоп махсус ёриткич ва тасвирни 25 мартагача катталаштириб кўрсатувчи камералар билан жиҳозланган бўлиб, бу жарроҳлик амалиётлари жуда аниқлик билан бажарилишига имкон беради. Одатда операциядан сўнг беморга операция кунининг ўзида ҳаракатланишига рухсат берилади. Умуртқа суякларининг табиий ҳолати сақлаб қолиниши, беморга тез тикланишига имкон беради.

Эндоскопик жарроҳлик услубининг асосий афзалликлари:

  • Аксарият ҳолатларда эндоскопик операциялар умумий наркозсиз ва фақат маҳаллий оғриқсизлантириш остида ўтказилади;
  • Жароҳат жойи 7-8 мм кесилади ва жароҳатга чок қўйилмайди. Операциядан сўнг жароҳат жойида деярли чандиқ қолмайди;
Эндоскопик операциядан сўнг жароҳат жойи
Фото: «Chinobod Fayz Plyus» хусусий клиникаси
Эндоскопик операциядан 1 кун ўтиб жароҳат жойи (чап томонда),
Анъанавий операциядан сўнг жароҳат жойи (ўнг томонда).
Фото: «Chinobod Fayz Plyus» хусусий клиникаси
  • Жароҳат жойининг кичиклиги жароҳат жойига инфекция тушиш хавфини кескин камайтиради (жароҳат йиринглашининг олдини олади);
  • Операция жараёнида беморнинг қон йўқотиши жуда оз миқдорни ташкил этади (10-15 мл);
  • Ҳеч қандай суяк тизимига зарар етмайди ва умуртқа поғонаси табиий мустаҳкамлиги сақлаб қолинади ва бу ўз навбатида умуртқа поғонасида келажакда бўлиши мумкин бўлган асоратларнинг ҳам олдини олади;
  • Аксарият ҳолатларда беморларга операция кунининг ўзида туриб юришга рухсат берилади ва операциянинг эртаси куни уйига кетиши мумкин;
  • Энг асосийси эндоскопик жарроҳлик амалиётида мукаммал ёруғлик ва тасвир 25 марта катталаштириб кўрсатилиши очиқ услубга нисбатан операция жараёнидаги асоратларни кескин камайтиради. Асоратлар кўрсаткичларининг камлиги эндоскопия операцияларнинг асосий ютуғи ҳисобланади.
  • Қуйидаги видеолавҳада «Chinobod Fayz Plyus» хусусий клиникасидаги умуртқа поғонаси диск чурраларини даволашнинг замонавий услублари ҳақида қисқача маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда умуртқа поғонаси диск чурраларини даволашнинг замонавий жарроҳлик услублари Фарғона водийсида «Chinobod Fayz Plyus» хусусий клиникасида йўлга қўйилган ва юзлаб беморлар белдаги, оёқлардаги оғриқлардан халос бўлди. Агар сиз ва яқинларингизда бел, оёқларда оғриқлар бўлса бизнинг клиникамизга мурожаат қилишингиз мумкин.

«Chinobod Fayz Plyus» клиникаси манзили: Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчаси

Мўлжал: 54-мактаб ёнида жойлашган

Мурожаат учун телефонлар: +99890 573 00 83+99899 517 00 83

Шифохонамизда даволанган беморлар видеолари бу ерда: t.me/bemorlarfikri

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид