Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Нигерияда энг катта гидроэлектростанция қуради
Фото:cnn.com
Нигерия ҳукумати Хитой билан бирга мамлакатдаги энг катта гидроэлектростанцияни қуришга келишиб олди. Лойиҳа қиймати 5,8 млрд долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда CNN телеканали.
Маълум қилинишича, қуввати 3050 МВт га баҳоланаётган бу ГЭС Хитойнинг давлат қурилиш фирмалари консорциуми томондан барпо этилади.
“Мегалойиҳада баландлиги 50 метрдан 150 метргача бўладиган тўртта тўғон бўлади. Уни якунлашга 6 йил керак бўлади”, деб айтган Нигерия энергетика вазири Бабатунде Фашола.
Маълум қилинишича, Хитойнинг Export-Import Bank’и лойиҳанинг 85 фоизини, қолган 15 фоиз қисмини Нигерия молиялаштиради.
Мавзуга оид
11:24
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
23:35 / 12.01.2026