Ўзбекистон | 08:20 / 06.12.2018
24727
1 дақиқада ўқилади

Омонулла Мадаев: «Минг-минг доллар бериб ўқишга кирган бола эртага халқини ўйлайдими?» (2-қисм)

Фото: KUN.UZ

Омонулла Мадаев билан суҳбатнинг иккинчи қисмида адабиётшунос олим ислоҳ қилинаётган алифбо, олий таълим тизими, жамият механизмининг носоз мурватлари, Рауф Парфи ва Шавкат Раҳмон, ёшлар тарбияси ва авж олиб кетган жиноятчиликлар ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

Омонулла Мадаев алифбо ислоҳоти ҳақида ўз фикрларини баён этаркан, лотин графикасига ўтиш пайтида у деярли муҳокама қилинмаганини, лотин алифбосида ўқийдиганлар кирилл ёзувига қайтарилса, олдингидан ёмонроқ фожиа юз бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев билан суҳбатнинг биринчи қисми эътиборингизга ҳавола этилганди. Унда олим бугунги кунда ўзбек тилига нисбатан муносабат, жамиятдаги ўзгаришлар ва таълим тизими тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтган эди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмини бу ерда томоша қилишингиз мумкин

Mover'да кўриш

Youtube'да кўриш

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мавзуга оид