Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Луганск полицияси собиқ бошлиғининг уйида ушланган
Фото: Reuters
Украина миллий полициясининг Луганск области бўйича бош бошқармаси собиқ бошлиғи Юрий Покиньбороданинг маълум қилишича, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилини унинг квартирасида қўлга олишган. Бу ҳақда у ўз видеомурожаатида хабар берди, деб маълум қилмоқда «112 Украина» телеканали.
«У [Саакашвили] касал бўлиб қолди. Унга оддий тиббий ёрдам керак эди. Бизда уни қаерга олиб бориш бўйича бош қотириб ўтиришга вақт йўқ эди. Шифохонага олиб бора олмасдик. Биз уни менинг уйимга олиб келдик ҳамда шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилди», - дея айтиб ўтди Покиньборода.
Унинг сўзларига кўра, «шундай ҳолат юз бердики, биз буни охиригача сир сақлай олмадик».
Покиньбороданинг таъкидлашича, «унинг бу ерда эканини билган маълум бир одамлар бўлган».
Аввалроқ Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили 8 декабрь кечки пайт Киевда қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025
Суд Саакашвилига Гуржистон бюджетига уч миллион доллар тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди
16:13 / 17.03.2025