Ўзбекистон | 14:49 / 07.04.2021
5868
2 дақиқада ўқилади

«Свет», газ ва сувдан фойдаланиш бўйича жиноятларни аниқлашга оид тергов вазифалари Бош прокуратура департаментига юкланади

Жорий йилнинг 7 апрел куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси мажлисида бош прокурор томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Унда бир қатор масалага алоқадор вазирлик ва идораларнинг, жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Жиноят-процессуал кодексининг 39-1-, 381-2-моддаларига электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тергов ва суриштирув вазифаларини Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклашни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Шу билан бирга, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари асосан жойлардаги аҳоли томонидан содир этилишини инобатга олиб, уларнинг олдини олиш ва суриштирув ўтказиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-3-, 248-моддаларида суриштирувга тегишлилик ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига тааллуқлилиги белгиланмоқда.
 
Аввалроқ, ток, газ ва сувдан фойдаланиш қоидаларини бузган фуқароларни жавобгарликка тортиш ИИБ ходимлари зиммасига юклатилиши мумкин экани хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид