Ўзбекистон | 16:51 / 17.01.2019
13838
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш вазирлиги: 2019 йилда 2010 та уй эҳтиёжманд аёлларга берилади

2019 йилда 2010 та уй ижтимоий аҳволи оғир, оиласида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, эҳтиёжманд, заифа аёлларга берилади. Kun.uz мухбири Халқаро Пресс-клуб сессияси доирасида Қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров тақдим этган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Эркин Искандаров 
Фото: Халқаро пресс-клуб

Искандаровнинг сўзларига кўра, бунда тўловнинг 25 фоизини Хотин-қизлар қўмитаси киритади, 75 фоизи Марказий банкнинг имтиёзли кредити асосида 20 йил давомида тўлаб борилади. 

Эҳтиёжманд аёллар рўйхати Хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда мутасадди раҳбарларнинг тавсияларига кўра шакллантирилади. 

Таъкидланишича, 2018 йилда 1576 нафар эҳтиёжманд аёл имтиёзли уй-жой билан таъминланган. 2017 йилда 1237 та уй шундай тоифадаги аёлларга берилган.

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид