Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 мартдан ҳожатхонаси бўлмаган АЁҚСларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади
Фото: sibkray.ru
Вазирлар Маҳкамасининг “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГҚС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (АЁҚС) эгаларига АГТКС, АГҚС ва АЁҚС ҳудудида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари ташкил қилиш тавсия этилди.
Белгиланишича, 2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигнена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.
Санитария-гигиена шохобчаларини ободонлаштириш тўғрисидаги талабларни бажармаган ва камчиликларни бартараф этмаган станцияларга газ ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш тўхтатилади, лицензияси ҳам бекор қилиниши мумкин.
2020 йилнинг 1 сентябрига қадар ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш шохобчалари. Wi-Fi зоналари ва санитария-гигена узеллари билан таъминланган биттадан намунавий АЁҚС, АГҚС ва АГТКСлар ташкил этилиши лозим.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025