Спорт | 15:30 / 31.08.2018
9506
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик самбочи қизлар медал учун ўзаро курашади

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Бугун, 31 август куни Осиё ўйинларида ўзбекистонлик самбочилар ҳам баҳсларга қўшилди. Ўзбекистон самбо жамоасининг 4 нафар вакили ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда.

-48 кг вазн тоифасидаги Нодира Гулова нимчорак финалда вьетнамлик Сан Ти Ҳонгни осонлик билан мағлуб этди (4:0). Аммо чорак финалда мўғулистонлик Ойдовчимед Басансуренга имкониятни бой бериб қўйди (0:2). Шундан сўнг, Гулова бронза медали учун ўтиш баҳсида қатнашди. У қозоғистонлик Назгул Елмуратовага қарши гиламга чиқиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Унинг бронзага ўтишдаги иккинчи рақиби қирғизистонлик Анара Жумали қизи бўлди. Гулова бу рақибини ҳам 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва бронза учун гиламга чиқадиган бўлди.

Ўзбекистоннинг шу вазн тоифасидаги иккинчи вакили Мадина Турғунбоева нимчорак финалда туркманистонлик Айна Зарипов устидан ғалабага эришди (4:0). Чорак финалда эса у эронлик Элҳам Баҳрамий тўсиғидан ўтди (4:0). У ярим финалда мўғулистонлик Наранцецег Ганбатар билан беллашди ва 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Энди у бронза медал учун Нодира Гуловага қарши гиламга чиқади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид