Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тиббий олий таълим ислоҳ қилинади - Ҳукумат қарори лойиҳаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт олий таълим муассасалари фаолиятини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар тиббий олий таълим ва илм-фанни янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисобланади:
- Ўзбекистонда тиббий олий таълимни тизимли ислоҳ қилиш;
- соғлиқни сақлаш соҳасида таълим, фан, кадрларни тайёрлаш ва қайта ўқитиш соҳасини ривожланган АҚШ, Австралия, Европа давлатлари ҳамда Осиёнинг Япония, Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлари таълим тизимига кириш имкониятларини кенгайтириш;
- тиббий таълим сифатини таъминлаш ва яхшилаш;
- касбий ва педагогик компетенцияларга, соғлиқни сақлаш талаблари ва меҳнат бозори эҳтиёжларига асосланган тиббий таълимни жорий этиш;
- тиббиёт олий таълим муассасаларига касбий қадриятларни баҳолаш асосида фуқароларни танлаш ва қабул қилиш сиёсатини жорий этиш;
- битирувчиларнинг билим ва малакаларини мустақил баҳолаш;
- тиббиёт мутахассисларини сертификатлаш ва қайта сертификатлаш;
- тиббий таълимни бошқариш тизимини ўзгартириш;
- тиббий таълимни байналмилаллаштириш (интернационализация қилиш);
- илм-фанни ривожлантириш, халқаро тадқиқот майдонига интеграция қилиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилади:
- 2022 йилдан бошлаб барча тиббиёт олий таълим муассасаларини халқаро таълим тизимига кириш имкониятларини кенгайтириш, таълим тизими сифатини ошириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик мобиллигини кучайтириш:
- кредитларга асосланган бир-бирига мос бўлган олий таълим тизимини шакллантириш, битирувчиларга умумевропа талабларига мос бўлган диплом иловаларини тақдим этиш имкониятларини яратиш мақсадида тиббий олий таълимни тизимли ислоҳ қилиш;
- Ўзбекистон тиббий таълим тизимида Болония жараёнининг мажбурий, тавсиявий ва ихтиёрий параметрларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш ва Европа олий таълим халқаро майдонига интеграция қилиш орқали ривожланган Европа ва Осиё давлатлари таълим тизимига киришни таъминлаш;
- 2025 йилга қадар республикадаги камида 3 та тиббиёт олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар томонидан аккредитация қилиш ва дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари рейтингидан ўрин эгаллаш, тиббий олий таълим соҳаси бўйича биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Болонья декларациясининг қуйидаги параметрларини босқичма-босқич жорий этиш:
а) мажбурий параметрлари:
- ECTS асосида талабаларга ўрганилаётган фанларни танлаш ҳуқуқини бериш;
- таълим соҳаси талабалари, профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа тоифадаги ходимларининг ҳаракатчанлигини (мобиллигини) ривожлантириш;
- Ўзбекистон фуқароларини ички ва ташқи меҳнат бозорида иш билан таъминлаш имкониятларини ва олий таълим тизимининг дунё миқёсида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Европа намунасидаги диплом иловасини юритиш орқали таққосланадиган даражалар тизимини яратиш (битирувчининг олий маълумоти ва даражаси тан олинишини таъминлаш);
- тиббиёт олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари сифатини таъминлаш ва яхшилаш бўйича халқаро ва Европа стандартларига мувофиқлигини аниқлаш учун институционал аккредитация орқали ички ва ташқи сифатини таъминлаш тизимини жорий этиш;
- олий таълим муассасасида таълим сифатини ички назорат қилиш тизимларини жорий этиш ва унинг фаолиятини ташқаридан мустақил баҳолаш мақсадида барча манфаатдор томонларни – академик ҳамжамият, давлат вакиллари, талабалар ва иш берувчиларни жалб этиш;
- ягона Европа ва Осиё илм-фан тадқиқот майдонини яратиш;
б) тавсиявий параметрлари:
- ягона Европа баҳолаш тизимини киритиш;
- фуқароларини танлаш ва қабул қилиш сиёсатини такомиллаштириш;
- талабаларнинг фаол иштироки, олий таълим бошқарувида улар тўлақонли ҳамкорлар сифатида тан олиниши;
- кам таъминланган, етим ва чин етим талабаларни қўллаб-қувватлаш;
- битирувчиларнинг мустақил имтиҳондан ўтиш комиссияси таркибига буюртмачи-ташкилотлардан экспертларни кенг жалб этиш орқали мутахассис малакасини бериш;
- тиббиёт ходимларига клиник амалиётни олиб бориш ҳуқуқига рухсат бериш учун мутахассиснинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича сертификатлаштириш жараёнини ўтказиш ва тегишли мутахассислик бўйича малака бериш;
- умр давомида узлуксиз таълим олиш;
- узлуксиз касбий таълим муассасаларида малака ошириш йўли билан жамланган кредит-баллар тизими орқали соғлиқни сақлаш ходимларини қайта сертификатлаштириш.
в) ихтиёрий параметрлари:
- кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича таълим мазмунини уйғунлаштириш (гармонизация);
- олий таълимни татбиқ этишда анъанавий Европа ёндашувини, айниқса ўқув режалари, муассасалараро ҳамкорлик, ҳаракатчанлик схемалари, қўшма ўқув дастурлари, амалий тайёргарлик ва илмий тадқиқотлар олиб бориш ишларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш.
- кредит-модул ўқитиш тизимини мувофиқлаштириш;
- масофавий таълим, электрон курсларни ташкил этиш;
- талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг академик рейтингларини киритиш.
Мавзуга оид
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
17:35 / 13.12.2025
Тошкентда рецептсиз дори сотиш тўхтади. Дорихоналарда вазият қандай?
19:13 / 12.12.2025