Ўзбекистон | 13:29 / 12.08.2023
12270
1 дақиқада ўқилади

1-синфга борадиган ўқувчилар учун «Президент совғаси»ни мактабларга етказиб бериш бошланди

«Президент совғаси» 25 августга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун «Президент совғаси» хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

1- синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

  • ўқувчи сумкаси
  • 12 дона дафтар
  • расм дафтари
  • акварель бўёқлари
  • рангли қоғоз
  • қаламдон
  • шарикли ручка
  • рангли қалам
  • 2 дона оддий қалам
  • пластилин
  • елим
  • 2 дона ўчирғич

«Президент совғаси» жорий йилнинг 25 августига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид