Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Британия менежмент университети баҳорги семестр учун қабулни очиқ деб эълон қилади!
COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, университет 2020 йил кузда ўқишни бошлай олмаган абитуриентлар учун баҳорги семестрга қабул эълон қилади.
Янги рўйхатдан ўтган талабалар 2021 йил 11 январда ўқишни бошлайди ва 2021 йил июнь ойида баҳорги семестр тугагандан сўнг улар йилни якунлаш учун зарур фанларни ёзги мактабда (2021 йил июль–август ойлари) ўқишни давом эттиришади.
2020 йил кузги семестрда бошқа ОТМда таҳсил олган талабаларнинг илгари ўрганган фанлари билан ўтиш имконияти кўриб чиқилади. Шундай қилиб, бошқа университетдан ўтиш истагидаги талабалар ёзда қўшимча фанларни ўқишлари шарт эмас (агар қабул комиссияси ўтилган фанларни ва дарс соатларини Британия менежмент университети 1-семестр фанларига мос келади, деб ҳисобласа).

Британия менежмент университети баҳорги семестрга (2021 йил январ–июнь) кириш учун сизга қуйидагилар керак:
1. IELTS сертификати минимал балл билан ≥ 5,5 (ёки эквивалент);
2. Университет томонидан ўтказилган ≥ 50% натижа билан математикадан тест синовлари.
Британия менежмент университети дунёнинг исталган мамлакатида рақобатдош мутахассис бўлишга имкон берувчи таълим йўналишларини таклиф этади.
Университет қуйидаги мутахассисликлар бўйича талабаларни тайёрлайди:
· банк ва молия
· халқаро молиявий бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
· қуйидаги йўналишлардан бири бўйича бизнес бошқаруви:
— лойиҳа бошқаруви;
— халқаро логистика;
— рақамли маркетинг;
— тадбиркорлик ва инновациялар (туризм ва меҳмонхоналарни бошқариш соҳасида)
Ҳужжатлар онлайн тарзда 2020 йил 31 декабргача қабул қилинади.
Бунинг учун https://bmu-edu.uz ҳаволаси орқали ўтиб, APPLY NOW'ни босинг.
Қабул бўйича қўшимча маълумотни +998-95-511-99-99 рақамига қўнғироқ қилиш ёки университетнинг Telegram-ботига (t.me/BMUedubot) ва Instagram'дан (instagram.com/bmuedu) савол йўллаш орқали олишингиз мумкин.
***
Британия менежмент университети Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 272-сонли қарори билан ташкил этилган нодавлат университетдир. Университет Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 16 октябрда берилган №OT 0008 лицензиясига мувофиқ фаолият юритади. Университет дипломи Ўзбекистондаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинган.

Университетнинг энг муҳим устун жиҳати бу – Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Германия, Россия ва Хитойнинг таниқли халқаро университетларида катта тажрибага эга кучли ва чинакам халқаро жамоага эгалигидир.
Университет профессор-ўқитувчилари орасида дунёга машҳур университетларда, жумладан, Массачусетс технология институти (QS рейтинги бўйича 1-ўрин, 2021), Ҳарвард (3-ўрин), Кембриж (7-ўрин), Москва давлат университети (топ-100), Рейдинг университети (топ-250), Мелбурн технология институти (топ-250), Миннесота университети (топ-250) каби университетларда илмий даражаларни қўлга киритган ёки иш тажрибасига эга кўплаб хорижий мутахассислар бор.
Расмий каналларимизни кузатиб боринг:
Website: www.bmu-edu.uz
Instagram: @bmuedu
Telegram-бот: t.me/BMUedubot
Telegram-канал: t.me/bmuedu
Facebook: fb.com/bmuedu
E-mail: [email protected]
Телефон: +998-95-511-9999
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 02.05.2024
Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” форуми якунига етди
10:00 / 25.04.2024
Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” мавзусида форум бўлиб ўтади
09:00 / 27.07.2021