Жаҳон | 00:25 / 11.12.2017
13572
1 дақиқада ўқилади

Ироқда ғалаба паради бўлиб ўтди

Фото: Getty Images

10 декабрда Ироқ пойтахти Бағдодда ИШИД жангарилари устидан қозонилган ғалаба шарафига ҳарбий парад бўлиб ўтди. Парадда ҳарбийлар ва полициячилар ҳамда авиация иштирок этди. Қўшинлар марказий майдон бўйлаб юриб ўтишди.

Парадни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий қабул қилди. Унинг қарорига кўра, 10 декабрь энди Ироқда ҳар йили миллий байрам сифатида нишонланади.

Бундан аввалроқ ал-Ободий Ироқда ИШИДга қарши уруш ғалаба билан якунланганини эълон қилганди. Террорчилар назоратида қолган саноқли ҳудудлар чўлларда жойлашган.   

 

ИШИД Ироққа 2014 йилда кириб борган. Ўшанда жангарилар кўплаб шаҳарларни, жумладан Ироқнинг йириклиги бўйича иккинчи шаҳри Мўсулни босиб олган. Мўсул узоқ давом этган ҳужумдан кейин 2017 йилда озод қилинган.

Мавзуга оид