Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда «Карантин назорати» маскани ташкил этилди
Наманган тумани Қоракўл қишлоғида вилоят ИИБ томонидан ветеринария бошқармаси билан ҳамкорликда «Карантин назорати» маскани ташкил этилди. Бу ҳақда KUN.UZ'га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш жоиз, ички ишлар идоралари томонидан ўрганилганда, “4-Р112-Фарғона” ҳалқа йўли орқали вилоятни эпизотик ва эпидемик вазиятини бузилишига сабаб бўлувчи маҳсулотларни олиб кирилаётганлиги аниқланган. Шу сабабдан барча кириш автомобил йўлларида мониторинг тартибида ветеринария назоратидан ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Шу нуқтаи назардан олганда, янги очилган масканнинг асосий вазифаси вилоятдаги эпизотик-эпидемик вазиятини барқарорлигини таъминлаш, қўшни вилоятлардан тегишли ҳужжатларсиз, шунингдек ветеринария назоратини четлаб ўтган чорвачилик маҳсулотларини, ҳайвонлар ва юкларни кириб келиши ва чиқиб кетишини назорат қилишдир.
«Карантин назорати» масканида кичик ҳажмли тезкор гўшт, сут, тухум, балиқ маҳсулотларини истеъмол учун яроқлилигини аниқловчи лаборатория мавжуд. Йўлга қўйилган хизматлар орқали маҳсулотларни ташувчи тадбиркорларга қулайликлар яратиш, кўп вақтини олмаслик, ҳамда сифатсиз маҳсулотларни шу жойни ўзида аниқлаб вилоят ҳудудига киришига йўл қўймаслик ва белгиланган тартибда йўқ қилиш кўзда тутилган.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026