Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест топшириш нархи қанча бўлади? Олой бозори яқинида қурилаётган оммавий тест марказидан репортаж
Тошкент шаҳридаги Олой бозорининг автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19га тест олиш ва коронавирусга оммавий иммунитет шаклланишини ўрганиш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Kun.uz оммавий тест топшириш имкониятини берадиган янги масканда бўлиб, репортаж тайёрлади.
Маълум қилишларича, бу ерга келиб COVID-19га тест топширганлар натижаларни 24 соат ичида интернет орқали олиши мумкин бўлади.
Юнусобод туман ҳокими ўринбосари Ҳожиакбар Файзуллахўжаевнинг билдиришича, тест олиш марказида 5та ПЗР аппарати ўрнатилади.
«Кунига 2 мингта тест олиш қувватига эга марказда фуқаролар уларда коронавирусга иммунитет бор-йўқлигини ҳам текшириш имкониятига эга бўлади. Тадбиркорга инфратузилмага уланиш ҳамда санитар қоидалар асосида иш ташкил этишда амалий ёрдам берилмоқда», — дейди у.
Архитектор-дизайнер Ихлосбек Ўрозбоев марказнинг жойлашуви ва қурилиш ишлари билан таништирди.

«Ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати текширилади ва дезинфекцион туннелдан ўтишади. Омма тўпланиб қолмаслиги учун улар икки томонга ажратилади. Илон изли навбатдан юриб, ҳар икки томонда 3тадан регистрация ойнасига борилади. Сўнг, тўлов учун кассага ўтиши мумкин.
Марказ ўртасида кутиш ўриндиқлари ташкил қилинади. Ҳар икки томонда махсус конструкция ичида тест олиш хоналари бўлади», — дейди у.

Ўрозбоевнинг таъкидлашича, марказда ишлайдиган шифокорларга қулай меҳнат шароитини яратиш учун кийим алмаштирадиган, ювиниш ва овқатланиш хоналари ҳам қурилмоқда.
Intermed Innovations компанияси бош директори Олег Живетинга кўра, марказ учун Олой бозор яқинидаги автотураргоҳнинг танланиши бежиз эмас. Негаки, бу ер очиқ осмон остида, аҳоли яшаш ва маиший биноларга туташ эмас.

«ПЗР текширувидан ташқари марказда организмда антитана мавжудлигини аниқлаш имконияти бўлади. Вирус организмга тушганда иммунитет ишлаб, унинг енгиб кетса, антитана пайдо бўлади. Касалликдан тўлиқ фориғ бўлган кишининг организмида антитана сақланиб қолади. Кўпчиликда эса коронавирус аломатларсиз ҳам ўтиб кетмоқда. Шу туфайли, биз организмда антитана пайдо бўлганини текшириш имкониятини ҳам тақдим этамиз», — дейди у.
Живетиннинг қайд этишича, ПЗР текширувини бир марта ўтказиш 250 минг сўм бўлиши мумкин. Организмдаги икки турдаги антитанани аниқлаш ҳам 250 минг сўм бўлиб, тест топширувчилар антитанани текшириш усулларидан бирини танлаши ҳам мумкин.



«Карантин қоидалари муҳим, аммо айрим кишиларда иммунитет аллақачон пайдо бўлган бўлиши мумкин. Улар хотиржам ишга келиши ва жамоат жойида юриши учун антитана мавжудлигини аниқлаш керак бўлади», — дея қўшимча қилди у.
Компания вакили Василий Когайнинг Kun.uz'га билдиришича, тест натижалари бир суткада тайёр бўлади ва электрон шаклда интернет орқали олиш мумкин.
Алишер Рўзиохунов тайёрлади.
Мавзуга оид
15:09 / 21.05.2024
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди
12:11 / 06.05.2024
Кимнидир босиб қолиши керакми? Юнусободда “замҳоким”нинг ҳам “тиши ўтмаётган” масала ҳақида
12:57 / 05.05.2024
Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
19:19 / 16.04.2024