Ўзбекистон | 09:59 / 02.11.2024
3864
3 дақиқада ўқилади
Реклама

 “InfinBANK” АЖ мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида янги офис очмоқда

Фото: InfinBANK

InfinBANK Бухоро шаҳридаги филиалининг янги офиси очилишини мамнуният билан эълон қилади.

1 ноябрь куни вилоят аҳолиси учун сифатли молиявий хизматлардан фойдаланиш имконини берувчи янги филиалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

InfinBANK жамоаси ҳар бир мижозга ғамхўрлик қилишда давом этмоқда ва янги офисда қулай шарт-шароитли муҳитни яратишга тайёр. Янги офис хизматлар кўламини кенгайтиради: вилоятда банк хизматларини тақдим этиш, тезкор хизмат кўрсатиш, молиявий маҳсулотларнинг хилма-хиллиги ва ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиш кабилардир.

Шаҳар марказига яқин жойлашган янги офис 4 қаватдан иборат: биринчи қаватда InfinBANK мижозларига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатадиган операцион бўлим жойлашган. Банк жамоаси хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширадиган ва навбатда кутиш вақтини қисқартирувчи замонавий технологияларни жорий қилди. Бундан ташқари, янги офисда мижозлар таклифлар билан танишишлари ва малакали мутахассислардан маслаҳат олишлари мумкин бўлган шинам кутиш зонаси мавжуд.

InfinBANK 16 йилдан буён ҳар бир мижоз ўзини муҳим ва қадрли ҳис қилиши учун ишончли ва қулай шароитларни яратишга интилади. Ўтган йиллар давомида 12 дан ортиқ филиал ва 18 та банк хизматларини тақдим этиш марказлари очилди.

Бухоро-бу нафақат тарихий шаҳар, балки муҳим иқтисодий ривожланган ҳудуддир.Ушбу ҳудудда филиалнинг очилиши InfinBANK’нинг бозордаги мавқеини янада мустаҳкамлайди ва мижозларга банк билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун энг яхши шароитларни таъминлайди”, — дейди Бошқарув Раиси О.Л.Нумонова.

InfinBANK’нинг янги офиси вилоятдаги молиявий хизматлар марказига айланади, бу ерда ҳар бир мижоз юқори сифатли консультация ва кенг кўламли хизматлар, жумладан, кредитлар, депозитлар ва бошқа банк маҳсулотларини олиши мумкин бўлади.

Янги офис манзили: Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш тумани, Бухорий кўчаси, 119-уй.

InfinBANK барча мижозлари ва Бухоро шаҳри аҳолисини янги филиалга ташриф буюришга ва хизматлар билан танишишга таклиф этади.

Барча қўшимча маълумотларни телефон орқали олиш мумкин: 1214

Реклама

Мавзуга оид