Жаҳон | 22:58 / 13.08.2020
10090
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжоннинг Сербиядаги элчиси ҳибсга олинди 

Озарбойжоннинг Сербия, Черногория ҳамда Босния ва Герцеговинадаги элчиси Элдар Гасанов Сербия пойтахти Белградда ҳисбга олинди. У бюджет маблағларини ўзлаштириш ва сарфлаб юборишда гумон қилинмоқда, деб хабар берилган Озарбойжон давлат хавфсизлик хизматида.

Эльдар Гасанов /Фото: trend.az

“Озарбойжон элчиси Элдар Гасанов ушланди. У йирик миқдордаги бюджет маблағларини мақсадга номувофиқ сарфлашда, пул ўзлаштиришда ва бошқа қоидабузарликларда айбланмоқда”, деб маълум қилинган давлат хавфсизлик хизматида.

Гасановнинг қоидабузарликлари Озарбойжон ташқи ишлар вазирлигининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш вақтида аниқланган. Айни вақтда тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда, жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади. Тергов давлат хавфсизлик хизмати ташқи ишлар вазирлигининг бир неча амалдорларини ўз ваколатларини суиистеъмол қилишда, давлат манфаатларига зид ҳаракатлар содир этишда ҳамда коррупцияда гумон қилгани билан боғланган. Ушбу иш бўйича Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги тендер комиссияси раҳбари Фарҳод Муллазода, хўжалик бўлими бошлиғи Салим Ализода ва консуллик бошқармаси ҳуқуқий-консуллик бўлими бошлиғи Нурпошша Абдуллаев ҳибсга олинган. 

Июль ойида эса Озарбойжоннинг Туркиядаги собиқ элчиси, ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси бошлиғи Фаиг Багиров ҳибсга олинганди. У бюджет маблағларини харжлаб юбориш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айбланган. 

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид