Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманида 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди
Ёнғин натижасида жароҳатланган фуқаролар йўқ.
5 июн куни соат 06:27 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 06:32 да воқеа жойига етиб бориб, 07:12 да ёнғин қуршаб олинди.
Айтилган манзилда ёнғин содир бўлган шахсий хонадонларнинг бирида ёнилғи-мойлаш маҳсулоти сақлангани тахмин қилинмоқда.
Вазият ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади.
Ёнғин 7:34 да ўчирилди. Айтилган манзилда жойлашган шахсий хонадонлар бир-бирига туташ бўлгани сабабли ёнғин натижасида 4 та хонадон ёниб зарарлангани аниқланди.
Ёнғин натижасида жароҳатланган фуқаролар йўқ.