Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент уй-жой қурилиши масаласида йиғилиш ўтказади. Аҳолини уй билан таъминлаш бўйича «катта дастур» тақдим этилиши кутилмоқда
Бугун, 3 март куни президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Халқ қабулхоналарига фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 10 фоизидан ортиғи (100 мингдан зиёд) айнан уй-жой масаласи билан боғлиқ.
Йиғилишда президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда. Бунда ижтимоий уй-жой қуриш ва ижарага бериш, ипотека кредити шартларини енгиллаштириш ва биринчи бадал учун субсидиялар ажратиш ва бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин. Қурилаётган мавзеларни инфратузилма ва ташқи коммуникациялар билан таъминлаш ҳолати, қурилиш сифати устидан назорат сустлиги танқидий муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025