Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кутилмаган янгилик: Hyundai яқин 4 йилда 30та янги модель чиқаради
Hyundai вакиллари бугун, 7 март куни очилган Женева автосалони доирасида компаниянинг яқин орадаги режаларини билан бўлишишди.
Компаниянинг Европа бўлинмаси раҳбари Томас Шмидтнинг сўзларига кўра, яқин тўрт йил давомида бозорга бренднинг ўттизта янги модели чиқарилади. Бу ҳақда компаниянинг Женева автосалонидаги тақдимот маросимида маълум бўлди, деб хабар беради «Колёса.ру» портали.
Янгиликлардан бири B-классдаги йўлтанламас бўлади. У 2017 йилдаёқ Европа бозорига чиқиши режалаштирилган. Hyundai Motor Europe раҳбари модель ҳақида батафсил тафсилотларни келтирмади. Норасмий маълумотларга кўра, ихчам SUV’га Kona номи берилади.
Томас Шмитднинг сўзларига кўра, Hyundai 2021 йилда Европадаги “биринчи рақамли” Осиё бренди бўлишни режалаштирган. Ўтган йилнинг кузида у “Hyundai’да ёш ва кучли модель қатори борлиги ҳамда у бутун Европадаги мижозларни ўзига жалб этаётганини” таъкидлаб ўтганди. Бўлинма раҳбарининг айтишича, бу ерда сотилаётган машиналарнинг 90 фоиздан кўпроғи компаниянинг Европадаги корхоналарида синовдан ўтказилган ва ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ Hyundai Женевада янги йўлтанламас концептини тақдим этгани хабар қилинганди. Hyundai FE Fuel Cell марканинг водородли автомобилларида келажакка ўзгача нигоҳ билан ёндашиш имконини беради. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, шоу-кар дизайнини яратишда табиат ва сувдан илҳом олишган, шунинг учун у жуда соф ва сокиндир.
Шунингдек Женевада янги авлоддаги i30 универсали ҳам тақдим этилган.


Мавзуга оид
21:27 / 24.11.2025
Женевадаги музокараларда АҚШ тинчлик режасига тузатишлар киритилган
12:08 / 28.10.2025
Автосалонларда кафолат муддати билан боғлиқ камчиликлар аниқланди
10:35 / 20.09.2025
“Lixiang L9 учун 67 минг доллар тўлагандим” — “Premier Motors” фуқароларни чув туширди
14:31 / 12.09.2025