Технология | 16:54 / 20.10.2016
6550
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда нархи 20 минг доллар бўлган Пикачули соат ишлаб чиқаришди

Фото: RJ-Romain Jerome

Швейцариянинг RJ-Romain Jerome компанияси Pokemon медиамаҳсулотининг 20 йиллигига бағишлаб соат тақдим этди. Модель энг таниқли «чўнтак махлуқлар»дан бири — Пикачуга атаб яратилган. Бу ҳақда Highsnobiety хабар берди.

Соат корпуси қора DLC қопламали титандан тайёрланган бўлиб, тасма эса вулканизация қилинган пластикдан ясалган. Модель чекланган ададда, 20 нусхада ишлаб чиқарилди. Нархи — 20 минг доллар.

RJ-Romain Jerome компаниясига 2004 йилда асос солинган. Бош идора Женевада жойлашган бўлиб, мазкур марка остида Берлин устунининг қулаши, Мексиканинг ўликлар куни ва Исландиянинг Эйяфьядлайёкюдль вулқони шарафига соатлар ишлаб чиқарилган.

Компаниянинг яна янги масҳулотларидан бири — машҳур оммавий видеоўйин Super Mario Bros'га бағишланган соат. Модель корпуси қора рангда бўлиб, соат қобиғи эса 8 битли Марио сурати ва қаҳрамонни ўйинда катталашишига ёрдам берувчи оловранг қўзиқорин билан безалган.

Тайёрлаган:  Феруза Авазова

Мавзуга оид