Ўзбекистон | 14:50 / 11.12.2021
2449
1 дақиқада ўқилади

Бухорода суғориладиган ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Фото: Прокуратура департаменти

Ғиждувон туманида суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаро Ж.Х. ҳудуддаги фермер хўжаликларидан бирининг балансида бўлган 1,2 га суғориладиган экин майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, молхона қурган ҳамда унинг атрофини девор билан ўраб олган. Ушбу ҳолат департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров

Мавзуга оид