Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк диний-маърифий онлайн-радио иш бошлади
Бугун, 6 декабрь куни интернет тўлқинларида Azon FM онлайн-радиоси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Azon.uz портали ходими Ғайратхўжа Сайдалиев KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, эфир давомида Қуръон тиловати, ўзбекистонлик машҳур уламолар билан суҳбатлар, диний-маърифий масалалар бўйича эшиттиришлар, саволларга жавоблар, шунингдек, Ўзбекистоннинг таниқли шоир ва ёзувчиларининг ижод намуналаридан ҳам бериб борилиш кўзда тутилган.
“Онлайн радиоимиз бир кунда 24 соат фаолият кўрсатади ва кунига уч марта янгилаб турилади. Дам олиш кунларисиз фаолият кўрсатишни режалаштирганмиз.
Azon FM радиоси ҳозирча фақат Tas-IX'да фаолият кўрсатади.
Мавзуга оид
22:21 / 01.09.2025
Жанубий Корея 15 йилда биринчи марта КХДР аҳолиси учун тарғибот радиосини тўхтатди
23:31 / 22.02.2023
YouTube шахсий радиостанция яратиш имконини беради
09:50 / 02.03.2022
«Эхо Москви» радиоси эфирдан узиб қўйилди
18:40 / 11.02.2018