Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 24 марта қоида бузган ҳайдовчи қарийб 28 млн сўм жарима тўлади
Фото: KUN.UZ
Фарғонада 24 марта қоида бузган ҳайдовчи 27 миллион 846 минг сўм қарзини тўлаб берди. Қоидабузарликлари учун жарима тўламасдан келаётган ҳайдовчининг Gentra’си жарима майдонига жойлаштирилгач, у ушбу тўловларни амалга оширган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувига 2020 йил январь ойидан 2021 йил апрель ойига қадар 24 марта қоидабузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган фуқаро А.Ж.га маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорлар келиб тушган.
Бу бўйича ҳайдовчи бир неча маротаба огоҳлантирилган. Бироқ у жарималарни тўламасдан, қасддан бўйин товлаб келган. Шундан сўнг МИБ ва йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бир ой давом этган тезкор тадбир давомида А.Ж. бошқарувидаги Gentra автомашинаси ушланиб, қарздорлик ундирилгунга қадар вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.
Машинаси жарима майдонига жойлаштирилган ҳайдовчи 27 миллион 846 минг сўм миқдоридаги жарима пулларини тўлиқ тўлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МИБ Фарғона вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:44 / 18.12.2025
Россияда 31 ўзбекистонлик талабага қўйилган жарима бекор қилинди
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:10 / 02.12.2025