Жаҳон | 08:41 / 18.07.2017
16739
1 дақиқада ўқилади

Аргентина шаҳрида ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайиб кетди

Фото: Twitter/@juanmvila

17 июль куни Аргентинанинг Сан-Карлос-де-Барилоче шаҳрида энг паст ҳаво ҳарорати қайд этилди. Бу ерда термометр кўрсаткичи Цельсий шкаласи бўйича -25,4 даражани ташкил этди. У кишида 29 даража совуқдек таассурот уйғотди, деб хабар қилмоқда Аргентина метеорология хизмати. 

РИА Новостининг хабарига кўра, бунга минтақада "Аср бўрони" кириб келиши сабаб бўлган. Бунинг натижасида шаҳар қалин қор билан қопланди. Анд тоғларининг шундоққина остонасида жойлашган Барилоче мамлакатнинг машҳур сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланади.

Ушбу шаҳардаги аввалги ўта совуқ ҳарорат 1963 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда -21,1 даражани ташкил этган. 

Фото: Twitter/@juanmvila

Бу сафарги қаҳратон қиш сабаб маҳаллий аэропорт фаолияти издан чиқди. 25 мингга яқин киши электр энергиясиз қолди. Кўчаларда қор қалинлиги 50 см.га етди, деб хабар қилмоқда маҳаллий Federal портали.

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид