Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ганновер аэропорти номаълум шахснинг автомобилда бостириб кириши сабабли вақтинча ишламади
Фото: Holger Hollemann / AP
Германиядаги Ганновер аэропорти номаълум шахснинг автомобилда бостириб киришга уриниши сабабли парвозларни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда шаҳар полициясининг Twitter саҳифасида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, номаълум эркак автомобилда катта тезликда келиб шлагбаумга урилган ва учиш-қўниш йўлагига киришга уринган. У қўриқлаш хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва қўлга олинган. Оқибатда аэропорт иши вақтинча тўхтатилган.
20 декабрда Штутгарт аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳамда бошқа аэропортлар ҳам шубҳали шахслар томонидан таҳдид бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганди. Қайд этилишича, бир неча нафар шахс аэропорт ва унга ёндош биноларни «мунтазам равишда кузатишган».
Мавзуга оид
10:53 / 30.12.2025
Тошкент аэропортида йўловчилар учун такси зонаси кенгайтирилди
19:43 / 15.11.2025
Андижонда заргарлик буюмларини ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди
11:37 / 13.11.2025
Тошкент аэропорти: ширинлик қадоқларидан 322 дона дори чиқди
18:36 / 12.11.2025