Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рафаэль Надаль “Ролан Гаррос”нинг 11 карра ғолибига айланди
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция очиқ чемпионати – “Ролан Гаррос”да навбатдаги ғолибликни қўлга киритди. Айни вақтда жаҳон рейтингининг энг юқори поғонасини эгаллаётган Надаль мусобақа финалида 8-рақамли теннисчи Доминик Тимни 6:4, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу нуфузли мусобақанинг 11 карра ғолибига айланди.
Надаль, шунингдек, “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларнинг 17 карра ғолиби бўлди. Ундан бу борада 20 та унвонга эга швейцариялик Рожер Федерергина олдинда. “Ролан Гаррос”даги ғолиблик бўйича эса ҳозирча “тупроқли кортлар қироли” Надалнинг олдига тушадигани йўқ.
Аёллар ўртасида ушбу мусобақада жаҳоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси, руминиялик Симона Халеп ғолиб бўлди. Бу унинг “Катта дубулға” мусобақаларида қўлга киритган илк унвони бўлди.
Мавзуга оид
19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди
09:31 / 05.11.2020
Рафаэль Надаль фаолиятидаги 1000-ғалабани қўлга киритди
22:47 / 11.10.2020
Рафаэль Надаль Roland Garros’нинг 13 карра ғолиби бўлди
22:38 / 09.10.2020