Ўзбекистон | 00:18 / 10.02.2018
25218
1 дақиқада ўқилади

Сергели метро йўли остида Президент таклифига кўра велойўлаклар барпо этилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтда қурилаётган объектларни айланиши чоғида Тошкент метрополитенининг Сергели йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

«Бу жуда кенг майдон шаҳримизга маданият, экология, тоза ҳаво олиб кириши керак», — деди президент.

«Метро эстакадаси остини ободонлаштиришни жой-жойига қўйишимиз керак. Бир томонига пиёдалар учун йўлкалар ва велойўлаклар қилиш керак. Велосипед миниш соғлиққа ҳам яхши, одамлар ҳам рози бўлади. Бу жойлар велосипед миниш учун хавфсиз ҳудуд бўлиши керак. Велосипед ижаралари йўлга қўйилиши керак. Фойдаланишга бериладиган велосипедлардан ёшлар ҳам, қариялар ҳам куннинг исталган вақтида бирдек фойдаланишади. Бу жуда қулай», — деди Президент Сергелига элтувчи метро йўли остини ободонлаштириш учун ўз таклифларини берар экан.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тайёрлаган:  Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид