Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Амазонкада Стоунхенжнинг қиёфадоши топилди
Интернет тармоғида Стоунхенжнинг улкан қиёфадошига доир видео ва фотосуратлар пайдо бўлди. Улар тропик Амазонка ўрмонларида топилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.
Daily Express нашрининг хабар қилишича, бразилиялик олимлар томонидан кашф қилинган геоглифлар тахминан 2 минг йиллар муқаддам пайдо бўлган. Уларнинг айримлари 40 тоннадан оғир экани таъкидланмоқда.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Амазонка пасттекислигидаги ушбу энг қадимги қўлбола иншоотлар диний маросимларда ўзига хос вазифани бажарган. Олимларнинг тахмин қилишларича, Жанубий Американинг тропик ўрмонлари кўплаб инсониятга маълум бўлмаган сирларни яширади.
Стоунхенж (инглизча: Stonehenge) — мегалитик иншоот бўлиб, Англиянинг Уилтшир графлигида жойлашган. У доира шаклидаги тупроқ ва тошлар аралашмасидан ясалган мажмуадир. Лондондан 130 км жануби-ғарбда жойлашган. Stonehenge дунёдаги энг машҳур археологик ёдгорликлардан бири бўлиб, Англиядаги янги тош даври ва бронза даврига доир ёдгорлик мажмуаси ҳисобланади. Иншоот ва унинг атрофи 1986 йилда ЮНЕСКО бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
07:36 / 29.12.2025
Бразилия қанчалик катта? Инфографикада ҳақиқий кўлам
08:24 / 15.12.2025
Ўзбекистон ва Бразилия қўшма лойиҳаларни ишга туширишни муҳокама қилди
15:54 / 10.12.2025
Тошкентда Бразилиянинг янги элчиси фаолиятини бошлади
19:41 / 22.11.2025