Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди
Бунга машинани бошқариб кетаётган 24 ёшли йигит билан тортишиб қолгани сабаб бўлган. Қиз ҳаракатдаги машина эшигини очиб, йўлнинг қатнов қисмига сакраган.
Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
Тошкентда 19 ёшли қиз келишмовчилик оқибатида ҳаракатдаги Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 7 июл куни соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчасида 2001 йилда туғилган Х.А. Nexia русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, олдиндан таниши бўлган 2006 йилда туғилган Б.Ж. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолган. Сўнг фуқаро Б.Ж. ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўлнинг қатнов қисмига сакраган.
Таъкидланишича, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, фуқарога «пешона ва чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси» ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
«Айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу ҳолатда қиз гўёки ўғирлаб кетилаётгани ҳақида хабар тарқатишган. Мазкур маълумот ҳақиқатдан йироқ бўлиб, фуқаролардан тасдиқланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:29
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026
Тошкентда катталар учун ҳоспис очилади
13:53 / 10.01.2026